«Абдулла Жалил. Ростгўйлик» 5-китоб (кирилл-лотин)
Шоир, публицист Абдулла Жалил узбек адабиётида жўшқин фаолият кўрсатаётган забардаст ижодкордир. Шу кунга қадар унинг «Қуёшга мактуб» (1990), «Уйғоқ руҳлар»(1992), «Бўҳтон ва ҳақиқат» (1992),«Ўтаётган кун», «Тўққизинчи салб юриш» (1994), «Ватаним онам» (1996), «Ҳаё гавҳари», «Шамшод япроқлари» (1998), «Ўзбек аёли» (1999) китоблари ҳамда «Ватан муҳаббати» (2009), «Ҳақиқат жамоли» (2010), «Кўнгилга юл», «Шафқат гулоби» (2017) номли сайланма асарлари нашр этилган. Шоирнинг танланган асарлари беш жилдлик бўлиб, кўлингиздаги китоб унинг бешинчи жилдидир. Турон ФА академиги шоир Абдулла Жалил юксак эътиқодли ижодкор бўлиш билан бирга фаол жамоат арбоби ҳамдир. 1996 йилда Ўзбекистон фанлар академиясининг «Фан» нашриёти томонидан унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида «Ҳақиқат куйчиси», 2017 йилда «Фан ва технология» нашриёти томонидан «Ўзбек шоирининг жасорати» номли илмий-оммабоп рисолалари чоп этилган. Шоир халкимиз орасида ҳақиқатпарвар, халқпарвар ва маърифатпарвар ижодкор сифатида катта ҳурмат ва эътибор қозонган. Азиз китобхон! Унинг «Ростгўйлик» номли ушбу сайланма китоби ҳам сизнинг муҳаббатингизга сазовор бўлади, деб ишонамиз.
Муаллиф: Абдулла Жалил
Сана: 2018-йил
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Жами: 570 бет
ISBN: 978-9943-20-455-3
Ўлчам: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 3798
- Вазни: 6,000,000.00кг
- ISBN: 9789943204553